Қозоғистондаги сув тошқинлари туфайли етти вилоятдаги аҳоли пунктларидан 10 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди.
Бу ҳақда Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади «Репорт».
Қутқарув ишларига 6 мингдан ортиқ одам, 2 мингга яқин техника ва 12 самолёт жалб этилган.
Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Ақтўбе, Қўстанай, Ғарбий Қозоғистон, Абай, Улитау ва Ақмўла вилоятларининг бир қатор туманларида кенг кўламли сув тошқинлари туфайли маҳаллий фавқулодда ҳолат эълон қилинган.