Бугун 20 сентябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Қозоғистондаги 3 нафар ўзбекистонлик қурбон бўлди

Қозоғистондаги 3 нафар ўзбекистонлик қурбон бўлди

Қозоғистондаги аянчли ЙТҲда 3 нафар ўзбекситонлик қурбон бўлди.

ТИВ хабарига кўра, 8 сентябрь куни Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳудудида Чимкент-Самара автотрассасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Унда 4 одам жабрланган.

“2 нафар аёл М.У. ва М.М. воқеа жойида, З.С. эса касалхонада вафот этди. Давлат рақами 40Р988ҚА бўлган “Nexia” автомашинаси ҳайдовчиси М.У. Ўрдабаси тумани тез ёрдам шифохонасининг реанимация бўлимига жойлаштирилган”, - дейилади хабарда.

ЙТҲ бўйича жиноий иш очилиб, тергов олиб борилмоқда.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тиббиёт муассаса билан тезкор алоқа ўрнатган ҳамда марҳумларнинг жасадларини ватанга юбориш бўйича консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда.

Киритилди: 12:51 09.09.2019. Ўқилди: 1049 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!