Қозоғистонда Хитойдан келган ишчиларни олиб кетаётган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради. Ҳодиса оқибатида 14 киши жароҳат олди, қурбонлар йўқ.
Астана полицияси маълумотига кўра, Mercedes хизмат автобуси ҳайдовчиси айланиш пайтида бошқарувни йўқотиб, машина йўл четига чиқиб кетган.
Жароҳат олганлар шаҳарнинг кўп тармоқли шифохоналарига етказилган. Уларнинг кўпчилиги енгил тан жароҳати олган бўлиб, бир қисми амбулатор даволанишга чиқарилган, қолганлари эса текширувдан ўтмоқда.
Ҳодиса юзасидан полиция текширув ишларини бошлади.