Бугун 3 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қозоғистонда ўзини 15-қаватдан ташламоқчи бўлган қиз қутқарилди (видео)

Қозоғистонда ўзини 15-қаватдан ташламоқчи бўлган қиз қутқарилди (видео)

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари 15-қаватдан сакрашга уринган ёш қизни қутқариб қолди. Бу ҳақда Қозоғистон ОАВлари хабар бермоқда. Ҳодиса шаҳарнинг Иманбаева кўчасидаги турар-жой биноларидан бирида содир бўлгани айтилмоқда.

Воқеа ҳақида шаҳар ФВБга "112" орқали хабар келиб тушган. Қутқарувчилар зудлик билан жойга етиб бориб, қўшни хонадон орқали юқори қаватга чиққат ва қиз билан суҳбат ўтказган. Суҳбат давомида ходимлар вазиятни тўлиқ назоратга олиб, қизни хавфсиз томонга тортиб олишга муваффақ бўлган.

Расмий маълумотларга кўра, қутқарилган қизнинг ҳаёти хавф остида эмас. Ҳозирда у шифокорлар ва психологлар назоратида. Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.

Киритилди: 09:50 02.11.2025. Ўқилди: 1029 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!