Бугун 3 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШда нефтзавод портлаб кетди

АҚШда нефтзавод портлаб кетди

Нью-Мексико штатида жойлашган HF Sinclair нефтьни қайта ишлаш заводида 31 октябрь куни портлаш содир бўлди. Ҳодисадан кейин завод ҳудуди устида қора тутун кўтарилгани кузатилган. Портлаш шаҳарнинг бир қанча қисмларидан ҳам эшитилган.

Расмий маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар йўқ. Бир неча ходимлар яраланган ва тиббий ёрдам олмоқда. Заводнинг кунлик қуввати тахминан 100 минг баррел нефтьни қайта ишлашга тенг.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш хизмати ҳодиса жойида ҳаво сифати ва одамлар саломатлиги учун хавф даражасини текширмоқда. Портлаш сабаблари махсус комиссия томонидан ўрганилмоқда.

Мутахассислар бу ҳодиса мамлакатда ёқилғи таъминоти ва нархларга қисқа муддатли таъсир кўрсатиши мумкинлигини билдирмоқда.

Киритилди: 09:40 02.11.2025. Ўқилди: 1081 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!