Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Қозоғистонда Ўзбекистоннинг гидлар фаолияти тажрибаси ўрганилди

Қозоғистонда Ўзбекистоннинг гидлар фаолияти тажрибаси ўрганилди

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида шаҳар туризм ва ташқи алоқалар бошқармаси томонидан семинар-тренинг ташкил этилди. Унда Ўзбекистон гидлар уюшмаси раиси, гидлар тайёрлаш бўйича миллий мураббий Наргиза Саломова ҳам қатнашди.

Жорий йилнинг 22–26 август кунлари бўлиб ўтган тренингда Қозоғистоннинг “KHANSHAIYM GROUP” корхонаси директори Aзамат Калкабаев, «Visit Shymkent» туризм ахборот маркази бошқармаси раҳбари Ерлан Умаров ва бошқа мутахассислар ҳам иштирок этишди.

Қозоғистонда Ўзбекистоннинг гидлар фаолияти тажрибаси ўрганилди

Семинар-тренинг давомида Наргиза Саломова экскурсия фаолияти соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, шунингдек, гидлар уюшмасини ташкил этиш ҳамда бошқа соҳалар бўйича ўз тавсияларини берди.

Таъкидлаш керакки, Қозоғистонда йўриқномаларни тайёрлаш ва бу борадаги фаолиятни мониторинг қилиш тизими ўрнатилмаганлиги маълум бўлди. Иштирокчилар бу тизимни Ўзбекистон тажрибаси асосида такомиллаштириш истагини билдирдилар.

Қозоғистонда Ўзбекистоннинг гидлар фаолияти тажрибаси ўрганилди

Киритилди: 11:31 30.08.2022. Ўқилди: 1952 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!