Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 2 мартга ўтар кечаси Самара—Чимкент трассасида юз берган. Йўловчи автобусига юк машинаси келиб урилган. Автобус Уфадан Самарқанд шаҳрига кетаётган бўлган.
ЙТҲ оқибатида жабрланганлар йўқ. Автобусдаги 33 нафар Ўзбекистон фуқароси йўлнинг хавфсиз қисмида жойлашган захирадаги автобусга эвакуация қилинган.