Бугун 5 октябрь, 2022 йил, чоршанба

O'ZB

Қозоғистонда ўзбекистонлик мигрант намозхонларни тунаб кетди

Қозоғистонда ўзбекистонлик мигрант намозхонларни тунаб кетди

Унинг жиноий ҳаракати масжиддаги видеокузатув камераларига тушиб қолган. Бу ҳақда Polisia.kz хабар хабар берди.

Унга кўра, 22 ёшли муҳожир Қозоғистон пойтахтига июнь ойи охирида келган. Хорижлик 6 та ўғрилик ҳолатига алоқадорлиги аниқланди. Ўғирланган нарсалар орасида пул ва мобил телефонлар ҳам бўлган.

Гумонланувчи унинг жиноий ҳаракати видеокузатув камераларига тушиб қолганини билмаган. Видеотасвирларда унинг намозга келган одамлар буюмларини қолдирадиган ячейкалардан сумкаларни ўғирлагани акс этган.

Тезкор қидирув тадбирлари давомида гумонланувчи ушланиб, қўлга олинди. У ўз айбига иқрор бўлди, полиция тўртта телефонни ашёвий далил сифатида мусодара қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 188-моддаси (ўғирлик) билан терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 07:42 17.08.2022. Ўқилди: 1364 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!