Апрель ойида Қозоғистон уй-жой бозорида бирламчи бозордаги нархлар 0,6%га, иккиламчи бозордаги нархлар эса 1,5%га пасайган. Ижара тўловлари ўртача 0,5%га арзонлашган. Эътиборлиси, бирламчи бозордаги нархларнинг пасайиши илк марта, иккиламчи бозордаги нархларнинг тушиши иккинчи ой кетма кет юз бермоқда.
Йиллик ҳисобда уй жой нархларининг ўсиши инфляция кўрсаткичларидан яққол ортда қолишни бошлаган.
Қозоғистон уй-жой бозори Марказий Осиёдаги энг қиммат ва кўлами катта, шунингдек, қўшни Қирғизистон ва Ўзбекистондаги нархларга ҳам таъсир кўрсатувчи ҳисобланади. Уруш бошлангандан кейин бозорда қўшимча талаб яратишни бошлаган россиялик қочоқлар минтақадаги танловда кўпроқ Астана, Алмати, Чимкент, Тошкент ва Бишкекни нисбий афзаллик нуқтаи назаридан солиштириб келадилар.