Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида асли тожикистонлик фуқаро шахсий уйда ноқонуний равишда мусулмон диний мактаби бўлган мадраса ташкил қилган. У 19 нафар болага араб тилидаги адабиётлардан фойдаланиб дарс берган, деб ёзади Orda.
Текширув давомида 179 дона диний адабиётлар, мобил телефон ва ноутбук олиб қўйилиб, тегишли экспертизалар тайинланган.
Қирғизистонда ҳам тегишли рухсатномасиз фаолият юритган шунга ўхшаш таълим муассасалари аниқланган.