Қозоғистонда сўнгги икки йилда тиббий ёрдам кўрсатишда йўл қўйилган хатолар туфайли беморлар ва уларнинг оилаларига 502 миллион тенге, яъни қарийб 1,1 миллион доллар миқдорида товон пули тўланган.
Мамлакатда 2024 йилдан тиббиёт ходимларининг касбий жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тизими амал қилмоқда. Суғурта бадалларини шифохоналарнинг ўзи тўлайди.
Қонунга кўра, тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнида беморнинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилгани тасдиқланса, унга товон пули тўланади. Шу билан бирга, суғурта тизими тиббиёт ходимларини бундай ҳолатлар билан боғлиқ молиявий хавфлардан ҳимоя қилади.