Қозоғистоннинг турли вилоятларида сув тошқинлари сабабли эвакуация қилинганлар сони шанба оқшомига келиб 10,5 минг кишига етди, улардан 5101 нафари болалар. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, вақтинчалик жойлаштириш марказларида 5 минг 497 киши бор.
«Туркистон, Ақтўбе, Қўстанай, Ғарбий Қозоғистон, Ақмола, Улитау ва Абай вилоятларида 10 587 киши қутқарилди ва эвакуация қилинди, улардан 5 101 нафари болалар. Вақтинчалик жойлаштириш марказларида 5 минг 497 киши бор», — дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев ҳукумат ва маҳаллий ҳокимият органларининг мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида сув тошқини оқибатларини бартараф этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини шахсан назорат қилмоқда, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
🚗 Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, Қозоғистон ҳукумати Қозоғистон-Россия чегарасининг айрим участкаларида транспорт ҳаракати учун чекловлар киритди. Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси маълум қилди: «Ақтўбе, Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон, Абай ва Қўстанай вилоятларида юзага келган оғир сув тошқини муносабати билан республика ва халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўлларида автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишига чеклов қўйилиши мумкин. Қозоғистон-Россия чегараси». Назорат пунктлари олдида тирбандликлар юзага келгани сабабли ҳайдовчиларга йўналишларини тўғрилаш тавсия этилди.
❕ Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, шунингдек, йирик сув тошқинлари оқибатида юзага келган Абай, Оқмўла, Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон, Қўстанай ва Улитау вилоятларининг бир қанча ҳудудларида маҳаллий фавқулодда вазиятлар режими жорий этилганини эълон қилди.