Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Қозоғистонда россияликларни полиция қўлга олди

Қозоғистонда россияликларни полиция қўлга олди

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Уралскдаги тунги клубда муштлашган Россия фуқаролари мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг Телеграм-каналида хабар берилган.

Полиция маълумотларига кўра, Уралскда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ташқи видеокузатув камераларини кузатаётиб, шаҳардаги тунги клублардан бирининг ёнида эркаклар ўртасидаги муштлашувни пайқашган. Воқеа жойига етиб келган полиция отряди маст ҳолатда ўзаро муштлашган Россия фуқароларини қўлга олди.

Қоидабузарларга нисбатан Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг «Кичик безорилик», «Жамоат жойларига маст ҳолатда чиқиш» ва «Жимликни бузиш» моддалари бўйича маъмурий баённомалар тузилган.

"Тўпланган материал Уралск ихтисослаштирилган маъмурий судида кўриб чиқилади. Ҳуқуқбузарларнинг Қозоғистон Республикаси ҳудудида кейинги бўлиши масаласи маъмурий материаллар бўйича якуний қарорлар қабул қилингандан сўнг ҳал қилинади”, — дейилади ИИВ хабарида.

Киритилди: 13:45 01.10.2022. Ўқилди: 6050 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!