Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қозоғистонда республика президентлигига номзодларни кўрсатиш муддати эълон қилинди

Қозоғистонда республика президентлигига номзодларни кўрсатиш муддати эълон қилинди

Қозоғистон президенти лавозимига номзодларни кўрсатиш жорий йилнинг 23 сентябридан 11 октябрига қадар давом этади. Бу ҳақда республика МСК раиси ўринбосари Константин Петров маълум қилди.

“Қозоғистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сайлов тайинланган кундан кейинги кундан, яъни 23 сентябрдан бошланади ва 11 октябрь куни соат 18:00 да (маҳаллий вақт билан) тугайди”, - деди Петров.

Аниқлик киритилишича, номзодлар кўрсатиш ҳуқуқи белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган республика жамоат бирлашмаларига тегишлидир.

Қозоғистоннинг амалдаги президенти Қосим-Жомарт Токаев 21 сентябрь куни имзолаган фармонга кўра, мамлакатда муддатидан олдин давлат раҳбари сайлови жорий йилнинг 20 ноябрида ўтказилади.

Киритилди: 16:39 22.09.2022. Ўқилди: 2167 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!