Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Қозоғистонда қўлга олинган "ўзбекистонлик", аслида, Ўзбекистон фуқароси эмас

Қозоғистонда қўлга олинган "ўзбекистонлик", аслида, Ўзбекистон фуқароси эмас

Қозоғистонда қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси, аслида, ўзбекистонлик эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг ахборотида айтилди.

"Яқинда қатор оммавий ахборот воситаларида Қозоғистонда содир бўлган тартибсизликларда иштирок этишда гумон қилинаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2022 йил 17 январь куни Туркистон вилояти (Қозоғистон Республикаси) "Жибек жоли" ўтиш пунктида қўлга олинганлиги ҳақида янгиликлар эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизматидан олинган маълумотга кўра, қўлга олинган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқароси эмас", дейилади ахборотда.

Киритилди: 15:26 18.01.2022. Ўқилди: 2602 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!