Бугун 16 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Қозоғистонда “Қозоғистон–Озарбайжон халқаро форуми – Ғарбий Озарбайжонга қайтишга чақириқлар” мавзусида форум бўлиб ўтди

A A A
Қозоғистонда “Қозоғистон–Озарбайжон халқаро форуми – Ғарбий Озарбайжонга қайтишга чақириқлар” мавзусида форум бўлиб ўтди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Озарбайжон умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев таваллудининг 102 йиллигига бағишланган “Қозоғистон-Озарбайжон халқаро форуми – Ғарбий Озарбайжонга қайтишга чақириқлар” мавзусида тадбир ўтказилди.

Форум Озарбайжон Республикаси Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш агентлиги кўмагида “Гизилбаш” Ёшлар таълими жамоат бирлашмаси, ЮНЕСКО ташкилотининг Қозоғистондаги ваколатхонаси, Бутунжаҳон Аҳисқа Турклари Ассоциацияси, “Ипакйўли” Жамоатчилик Дипломатияси Жамғармаси ва Ғарбий Озарбайжон жамияти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбир Қозоғистон ва Озарбайжон давлат мадҳиялари янграши билан бошланди. Форумда Озарбайжоннинг Қозоғистондаги элчихонасининг Олмаота шаҳридаги вакили Анар Ҳусайнзода, Туркиянинг Олмаота шаҳридаги Бош консули Еврен Мүдәррисўғли, Туркиянинг Чимкент шаҳридаги фахрий консули, Бутунжаҳон Аҳисқа Турклари Ассоциацияси бошқарув кенгаши аъзоси Латипша Ассанов, ЮНЕСКО ташкилоти Маданиятларни яқинлаштирилиши маркази раиси, таниқли ёзувчи Ўлжас Сулаймонов, Халқ шоири Собир Рустамхонли, Озарбайжон Миллий Мажлиси депутати Нагиф Ҳамза, Қозоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор Эрпўлат Алиеддинўғли, “Goodwill AqNiet” жамоат фонди директори Адлет Кумар, Турон университети халқаро муносабатлар ва дипломатия олий мактаби директори Олтиной Тулеувна Мухамбедярова, “Қозоғистоннинг Art Forumu” Халқаро ижодкорлик ташкилоти бош директори Ерназар Гимарат, Озарбайжон Матбуот бирлашмаси бошқарув кенгаши аъзоси, “Йени Чағ” (Янги Чоғ) медиа гуруҳи раҳбари Оқил Аласгар, “Ипакйўли” Жамоатчилик Дипломатияси Жамғармаси раиси Сайфулла Турксой, “Аҳисқа” газетаси бош муҳаррири Равшан Маммадоғли, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Игор Крупко, “Ота юрт” жамоат бирлашмаси раиси Сулаймон Аҳмадов, Қозоғистондаги Озарбайжонликлар Ассоциацияси Олмаота шаҳар ташкилоти раиси Қаҳрамон Саъдиев, ЮНЕСКО ташкилоти Маданиятларни яқинлаштирилиши маркази раиси ўринбосари Салтанат Ашимова, Қорабоғ фахрийси, “Veteninfo.az” сайти бош муҳаррири Нахид Жонбахишли, Озарбайжон Туризм Ассоциацияси назорат-тафтиш қўмитаси раиси Раҳмон Гулиев, Қозоғистонда фаолият юритаётган ишбилармонларимиз Амил Юсифов, Асадулла Аласгаров, Эҳтироам Шабанов, Қозоғистоннинг таниқли олимлари, сиёсат арбоблари, уруш фахрийлари ва ёшлар иштирок этди.

Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Озарбайжоннинг Қозоғистондаги элчихонаси вакили Анар Ҳусайнзода ўз сўзини ташкилотчиларга миннатдорлик билдириш билан бошлади. Анар Ҳусайнзода икки давлат ўртасидаги кўп томонлама муносабатлар ҳақида гапирар экан, Ватан уруши йилларида Қозоғистон кўрсатган позицияга тўхталиб, расмий Остона томонидан Озарбайжон ҳудудий яхлитлигининг қўллаб-қувватланганини юксак қадрлашини таъкидлади. А.Ҳусайнзода икки мамлакат ўртасида амалга оширилаётган турли лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

Туркиянинг Олмаотадаги Бош консули Еврен Мүдәррисоғли туркий халқлар бирлигининг аҳамиятига эътибор қаратди ва Туркий дунё катта шахсияти Ҳайдар Алиев ўзининг ҳар томонлама кенг фикрлаши ва бой дунёқараши билан ўз даврининг олдинги сафларида турган шахс эканлигини таъкидлади.

Депутат Нагиф Ҳамза ўз нутқида Ғарбий озарбайжонликларнинг ўз ота-боболари заминидан қувғин қилингани ҳақида гапирди. Депутат Озарбайжон чегарадош ҳудудларда ватандошлари истиқомат қилаётган дунёдаги ягона давлат эканини таъкидлади:

“Бу минглаб Ғарбий Озарбайжонликлар бошидан кечирган аччиқ ҳақиқат. Бугун юртдошларимиз Қорабоғга қайтмоқда, Калбожар озод қилинди ва яқинда Ғарбий Озарбайжонликлар ҳам ўз ватанларига тинч-тотув қайтишига ишонамиз. Бу тарихий қайтишни таъминлаш, бирдамлик ва ҳамжиҳатлигимизни янада мустаҳкамлаш йўлида биргаликда ҳаракат қиламиз. Туркий Давлатлар Ташкилотининг ривожланиши ва мустаҳкамланиши бизга катта умидлар беради. Бутун туркий дунё бу жараёнда иштирок этиб, бирлигимизни янада мустаҳкамлайди”.

Форумда видеочиқиш қилган ЮНЕСКО ташкилоти Маданиятларни яқинлаштирилиши маркази раиси, таниқли ёзувчи Ўлжас Сулаймонов ўз видео маърузасида Ҳайдар Алиевнинг Озарбайжон ва умуман дунё учун аҳамияти ҳақида гапирди. Ўлжас Сулаймонов, шунингдек, Ҳайдар Алиевдан ўрганиладиган кўп нарса борлигини таъкидлади:

“Бугун Ҳайдар Алиев раҳнамолигида вояга етган авлодлар у олдига қўйган вазифани ўз зиммаларда ташимоқдалар. Бу ҳам бўлса – она юрти, халқи фаровонлиги йўлида меҳнат қилиш вазифасидир”.

Халқ шоири Собир Рустамхонли ўтган асрнинг 90-йиллари воқеалари ҳақида гапирар экан, мустақилликка эришган туркий давлатлар бугунги кунда жадал ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Ғарбий Озарбайжонга қайтиш билан боғлиқ тадбирлар Ўзбекистондан Испаниягача кўплаб мамлакатларда ўтказилганини таъкидлаган Халқ шоири, ўз ватанларидан кўчирилган кўплаб халқлар учун Қозоғистон иккинчи давлат эканини ҳам таъкидлади.

“Арманистон – тарихан Озарбайжон замини. Сўнгги икки минг йил давомида дунёда бирорта Арман давлати бўлмаган, улар “Арман давлати бўлган”, - деб тўқиб чиқармоқда. Шукурки, ерларимизни, тупроқларимизни озод қилдик. Энди ўз тупроқларимизга қайтишни хоҳлаймиз. Бошланган жараён бутун дунёга Озарбайжоннинг ҳақ эканини кўрсатмоқда”.

Озарбайжон Матбуот бирлашмаси бошқарув кенгаши аъзоси, “Йени Чағ” (Янги Чоғ) медиа гуруҳи раҳбари Оқил Аласгар ҳам форумни ўтказишни қўллаб-қувватлаган ташкилотларга ўзининг миннатдорлигини билдирди.

“Умид қиламанки, бундай қариндошлик тадбирларини бутун туркий юртларда, жумладан, Аҳисқа, Зангезур, Табрезда ҳам ўтказамиз. Ўша кун узоқ эмас”, - деган О.Аласгар Ғарбий Озарбайжонга қайтиш ҳам худди Қорабоғга қайтиш каби амалга ошишини таъкидлади.

“Биз ўша тупроқларга албатта қайтамиз ва туркларнинг шонли байроқларини бутун юртимизда хилпиратирамиз. Биз таваллуд айёмини нишонлаётган улуғ йўлбошчимиз Ҳайдар Алиевнинг буюк шахси олдида бош эгиб таъзим қиламан. Президентимиз Илоҳом Алиевнинг сўзлари билан сўзларимни якунлайман: “Бизнинг оиламиз – Туркий дунёдир ва биз биргаликда катта кучмиз!”

Таъкидлаш жоизки, “Ипакйўли” Жамоатчилик Дипломатияси Жамғармаси раиси Сайфулла Турксой, тарих фанлари бўйича доктор Игор Крупко, Қозоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор Эрпўлат Алиеддинўғли, Қозоғистондаги Озарбайжонликлар Ассоциацияси Олмаота шаҳар ташкилоти раиси Қаҳрамон Саъдиев ва бошқа иштирокчилар ҳам мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

“Аҳисқа” газетаси бош муҳаррири Равшан Маммадоғли модераторлигида “Goodwill AqNiet” жамоат фонди директори Адлет Кумар, Турон университети халқаро муносабатлар ва дипломатия олий мактаби директори Олтиной Тулеувна Мухамбедярова, “Қозоғистоннинг Art Forumu” Халқаро ижодкорлик ташкилоти бош директори Ерназар Гимарат иштирокида “Туркий дунёдаги янги чақириқлар” мавзусида панел ташкил этилди.

Панел музокараларида туркий республикалар ўртасидаги муносабатлар, айниқса Туркий давлатлар ташкилоти фаолияти юзасидан фикрлар алмашилди.

Форум доирасида улуғ йўлбошчи Ҳайдар Алиев таваллудининг 102 йиллигига бағишлаб, кўргазма ҳам ташкил этилди. Кўргазмада Ҳайдар Алиевнинг Марказий Осиё ва туркий республикалар билан боғлиқ сиёсатини акс эттирувчи тасвирлар ўрин олган.

Бундан ташқари, кўргазмада Ғарбий Озарбайжондаги маданий ва тарихий меросимизни акс эттирувчи фотосуратлар ҳам намойиш этилди. Форум якунида якуний баёнот қабул қилинди ва эсдалик учун суратларга тушилди.

Киритилди: 10:05 13.05.2025. Ўқилди: 360 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!