Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қозоғистонда "Қайрат"нинг "Реал"га қарши ўйинига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда

Қозоғистонда "Қайрат"нинг "Реал"га қарши ўйинига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда

Қозоғистонда Чемпионлар Лигаси умумий босқичига йўл олган Олмаотанинг "Қайрат" ва Испаниянинг "Реал" жамоалари ўртасидаги ўйинга 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосинов парламентнинг иккала палатаси йиғилишидан сўнг маълум қилди.

"Реал"га қарши ўйинда УЕФАнинг ўз квоталари бор. Тахминан 4-5 минг сайёҳни кутяпмиз," - деди вазир.

"Қайрат" - "Реал" учрашуви 30 сентябрь куни бўлиб ўтади. "Қайрат" Чемпионлар лигасининг асосий босқичида илк бор майдонга тушади. Қозоғистон жамоаларидан фақат "Астана" 2015 йилда бунга муваффақ бўлган.

Киритилди: 20:49 02.09.2025. Ўқилди: 735 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!