Қозоғистонда мамлакат ва Марказий Осиёда биринчи атом электр станциясини қуриш бўйича референдум ўтказилмоқда.
Овоз бериш арафасида расмийлар лойиҳани фаол қўллаб-қувватладилар, атом электр станцияси мухолифлари ҳибсга олинди.
Сайловчилар «Сиз Қозоғистонда атом электр станцияси қурилишига розимисиз?» деган саволга жавоб беришлари керак.
3 октабр куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев очиқчасига лойиҳани қўллаб-қувватлаб, атом электр станцияси ўнлаб йиллар давомида барқарор тараққиётни таъминлашини айтди.
Фуқаролар оммавий равишда сайлов участкаларига келишди, уларнинг аксарияти қизиқарли ва ноодатий либосларда.
Овоз беришда собиқ президент Нурсултон Назарбоев ҳам иштирок этган.