Бугун 20 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Қозоғистонда "маҳр" бекор қилинди

Қозоғистонда "маҳр" бекор қилинди

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгаши қалинни маҳрга тенглаштирадиган фатво чиқарди. Бу ҳақда “Kazinform” хабар берди.

Айтилишича, Эндиликда келин учун қалин пули тўланган бўлса, куёв маҳр беришга мажбур эмас. Қалин амал қилмайдиган ҳудудларда эса, маҳр миқдори никоҳ тузилаётганда белгиланади. Ушбу қарор никоҳдан ўтаётган ёшларга нисбатан молиявий юкни камайтириш ва урф-одатларни исломий меъёрларга мослаштириш мақсадида қабул қилинган.

Уламоларга кўра, қозоқ анъанасидаги қалин маҳрнинг барча хусусиятларини ўз ичига олади. Куёв томонидан бериладиган “она сути” ва “ота меҳнати” каби қўшимча тўловлар ҳам мажбурий талаблар қаторидан чиқарилади. Бу тўловлар маҳр ҳисобланмайди ва энди ихтиёрий берилади.

Киритилди: 12:42 19.11.2024. Ўқилди: 819 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!