Қозоғистон Қуролли Кучлари Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг вертолёт экипажлари маҳаллий аҳолини сув тошқинлари оқибатларидан қутқариш, озиқ-овқат, иссиқ кийим ва биринчи зарур маҳсулотларни етказиб беришда иштирок этишда давом этмоқда, деб хабар берди Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Қутқарув ишлари Ақтўбе, Қостанай ва Абай вилоятларида олиб борилмоқда.
30 март куни ҳарбий учувчилар 38 марта парвоз қилди. Умумий парвоз вақти 15 соатдан ошди. 222 киши эвакуация қилинди.
Фавқулодда вазиятлар хизматининг 19 нафар мутахассиси минг килограмм оғирликдаги қутқарув техникаси билан ҳалокат содир бўлган ҳудудларга сафарбар этилган. Эвакуация марказларига 10 тонналик гуманитар ёрдам етказилди.
Ҳаво мудофааси кучлари ходимлари экстремал шароитларда кечаю кундуз ишламоқда. Қутқарув ишларига 7 та вертолёт жалб этилган.