Бугун 6 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Қозоғистонда ҳарбий техника билан боғлиқ ҳодиса оқибатида бир ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди

Қозоғистонда ҳарбий техника билан боғлиқ ҳодиса оқибатида бир ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Абай вилоятида ҳарбий техника билан боғлиқ ҳодисада шартнома асосида хизмат қилаётган аскар ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Қозоғистон оммавий ахборот воситалари Абай минтақавий гарнизони матбуот хизматига таяниб хабар беришмоқда.

Матбуот хизматининг маълумотларига кўра, аскар ҳарбий техникани бошқариш пайтида хавфсизлик қоидаларини бузганлиги сабабли ўлимга олиб келган тан жароҳатлари олган.

Ҳозирда тегишли органлар воқеа жойида иш олиб бормоқда, ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқламоқда. Судгача тергов бошланди.

Киритилди: Бугун 08:33. Ўқилди: 694 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!