Қозоғистон жанубидаги Қизилўрда вилоятида Ан-2 самолёти фавқулодда қўнди.
Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг Телеграм-каналида маълум қилди.
Хабар қилинишича, қутқарувчилар уни саккиз соатдан кейин топиб олишган.
"Қизилўрда вилоятининг Тан-Қумкўл йўналиши бўйича ҳаракатланаётган Ан-2 самолёти фавқулодда қўнишни амалга оширди. Самолёт бортида 3 киши бўлган. Экипаж аъзолари билан алоқа бўлмаган, уларнинг қаерда эканлиги номаълум эди. 8 соат давом этган қидирув ишларидан сўнг, бедарак йўқолганлар ярим тунда чўлда топилди", — дейилади вазирлик хабарида.
Улар тиббий ёрдамга муҳтож эмаслиги қайд этилди.