Парламент фракцияларидан бири бу таклиф билан бош вазирга мурожаат қилган.
Депутатларнинг фикрича, кўплаб қозоғистонлик аёллар нафақат иш жойида, балки уйда ҳам катта меҳнат юкини кўтаришади. Бу эса уларнинг соғлиғига салбий таъсир қилмоқда.
Парламент аъзоси Ажар Сагандикова шундай дейди:
“Тадқиқотларга кўра, Қозоғистондаги аёллар кунига ўртача 480 дақиқа ҳақ тўланадиган ишга ва 246 дақиқа ҳақ тўланмайдиган уй ишларига сарфлашади.