Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Қозоғистонда аёллар учун иш вақти қисқариши мумкин

Қозоғистонда аёллар учун иш вақти қисқариши мумкин

Парламентда ушбу масала муҳокама қилинган.

Қозоғистонда аёлларнинг болаларни тарбиялашини таъминлаш мақсадида уларнинг иш кунини қисқартириш таклиф қилинди. Бу бўйича парламентда депутат Каракат Абден таклиф билан чиққан, дея хабар бермоқда zamon.uz.

Парламент мажлисида энг кўп муҳокама қилинган таклифлардан бири Скандинавия мамлакатлари амалиётига ўхшаш тарзда аёллар учун қисқартирилган иш кунини жорий этиш бўлган.

“Бу аёлларга оилага ва болаларни тарбиялашга кўпроқ вақт ажратиш имконини беради”, дейилади хабарда.

Шунингдек, Абден 24 соат фаолият кўрсатувчи болалар боғчалари ва иш жойларида болалар хоналарини ташкил этиш, шунингдек, туғруқ таътилини икки йилгача узайтиришни таклиф этган.

Киритилди: 15:53 08.11.2024. Ўқилди: 833 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!