Қозоғистонда атом электр станциялари қурилиши бўйича референдумда ўтказилган экзитпол натижалари эълон қилинди.
✅ «Социс-А» ижтимоий тадқиқотлар институтининг «эхит-полл» натижалари қуйидагича:
фуқароларнинг 69,8 фоизи ёқлаб, 30,2 фоизи қарши овоз берди.
✅ Партиянинг Жамоат сиёсати институти томонидан ўтказилган «экзитпол» натижалари қуйидагича тақсимланди:
фуқароларнинг 72,3 фоизи ёқлаб, 27,7 фоизи қарши овоз берди.
Маълумот учун: Экзитпол бу социологик хизматлар томонидан фуқароларни овоз беришдан кейин сайлов участкаларидан чиқишда сўров ўтказиш тартиби.