Қозоғистонда 38 ёшли эркак дўсти билан гаров ўйнаб, ўнлаб ручкаларни ютиб юборди.
Бу ҳақда Mash Telegram-канали хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, воқеа Чимкент шаҳрида содир бўлган. Эркак дўсти билан гаров эвазига, 26 та ручкани бирин-кетин ютиб юборди. Шундан сўнг унинг қорнида оғриқ пайдо бўлди ва шифокорга мурожаат қилди.
Шифокорлар бегона нарсаларни олиб ташлаш учун икки соатлик жарроҳлик амалиётини ўтказишди. Эндоскоп ёрдамида процедура кесмаларсиз амалга оширилди. Эркакнинг танасидан барча 26 та ручка муваффақиятли олиб ташланди.