Қозоғистон Яқин Шарқдан фуқароларини эвакуация қилиш учун 4 миллион доллар сарфлади.
Бу ҳақда Қозоғистон транспорт вазири Нурлан Сауранбаев маълум қилди.
"Биринчи босқичда тахминан 4000 киши бўлган ва эвакуация бошланганида фуқароларимиз сони 10 000 га яқин эди. Давлат бу эвакуация ишларига ўртача 4 миллион доллар сарфлаган", деди вазир.
Март ойида Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдан фуқароларни эвакуация қилиш тугаганини эълон қилди. Мамлакатга жами 10 275 киши қайтарилди.