Бугун 2 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қозоғистон халқи ядро қуроли синовларидан жабрланган – Тўқаев

Қозоғистон халқи ядро қуроли синовларидан жабрланган –  Тўқаев

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев бу ҳақда 29 август, Халқаро ядровий синовларига қарши кураш кунида Х ижтимоий тармоғида ёзди.

"Халқаро ядровий синовларга қарши кураш куни Қозоғистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан таъсис этилган. Халқимиз атом қуроли синовларининг энг оғир оқибатлари қурбони бўлди. Бу фожиа такрорланмаслиги керак. Биз келажак авлодлар учун тинчликни мустаҳкамлашимиз, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришимиз, ядровий қуролсизланиш ва ядровий синовлардан воз кечиш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга оширишимиз керак. Тинчлик ва хавфсизлик - бутун инсониятни бирлаштирадиган энг олий қадриятдир", — дея қайд этди Тўқаев.

Маълумот учун, 1949 йилдан 1989 йилгача Қозоғистондаги Семипалатинск полигонида СССР томонидан ядро синовлари ўтказилган. Бу даврда 450 дан ортиқ ер усти ва ер ости портлашлари амалга оширилган. 1991 йил 29 августда Семипалатинск полигони расман ёпилган ва Қозоғистон ядро қуролидан ихтиёрий равишда воз кечган биринчи давлатлардан бўлган.

Киритилди: 10:20 30.08.2025. Ўқилди: 818 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!