Бугун 17 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қозоғистон ва Ўзбекистон геология-қидирув соҳасида ҳамкорликни кучайтиради

Қозоғистон ва Ўзбекистон геология-қидирув соҳасида ҳамкорликни кучайтиради

Қозоғистон ва Ўзбекистон геология-қидирув соҳасидаги алоқаларни чуқурлаштириш бўйича қўшма конференция ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Kazinform.

Бу ташаббус Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Бейбут Атамқулов ва қўшни давлат кончилик ва геология вазири Бобир Исломов ўртасидаги учрашувда кўтарилди.

Томонлар масъул миллий компаниялар ўртасидаги алоқа, геология-қидирув лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, геологик ва техник маълумотлар алмашиш масалаларини муҳокама қилди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирларининг жорий йил 20 март куни Хивада бўлиб ўтган биринчи учрашувида идоралар раҳбарлари стратегик муҳим фойдали қазилмалар бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишиб олган эди.

Шунга кўра, жорий йилда расмий Астана ва Тошкент экспертлар даражасида таклиф ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Бунинг учун масъул вазирликлар, илмий муассасалар, тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида қўшма конференция ўтказилиши мумкин.

Киритилди: 20:59 19.05.2025. Ўқилди: 652 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!