Бугун 28 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қозоғистон ва Россия рақиблар эмас – Тўқаев

Қозоғистон ва Россия рақиблар эмас – Тўқаев

Қозоғистон ва Россия Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳамда учинчи давлатлар бозорларида қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро рақобат қилмаслиги керак. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Россия ва Қозоғистон ўртасидаги минтақалараро ҳамкорлик форумида қатнашувчиларига қилган мурожаатида сўз очди.

“Агросаноат соҳасида мамлакатларимиз ҳақиқатан ҳам улкан экспорт салоҳиятига эга. Мамлакатларимиз ЕОИИ бозорида ва экспорт бозорларида ўзаро рақобат қилмаслиги керак, чунки бу интеграция ва умумий ҳамкорликка сезиларли зарар етказади. Музокаралар давомида ушбу масалага катта эътибор қаратдик ва умумий тушунишга эришдик”, деди Тўқаев.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон ва Россия биргаликда ҳаракат қилиб, учинчи давлатлар бозорларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи асосий озиқ-овқат марказига айланиши мумкин. Бугунги кунда Хитой мамлакат маҳсулотларининг ишончли ҳамкори ва барқарор истеъмолчиси бўлиб қолмоқда.

Шунингдек, Тўқаев Москвага Қозоғистон билан биргаликда “шарқий қўшни” билан савдо ҳажмини ошириш учун бир-бирини тўлдиришни таклиф қилди. Бундан ташқари, у Россиянинг агросаноат комплексини ривожлантириш, импортни алмаштириш ва замонавий технологияларни жорий этиш борасида катта ютуқларга эришганини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 10:55. Ўқилди: 371 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!