Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Қозоғистон ва Россия чегарачилари ўртасидаги чегарадаги можаро ҳақидаги маълумотни рад этди.
Ижтимоий тармоқларда воқеа гўёки Қўстанай вилоятида содир бўлгани ва у ерга техника тортилаётгани ҳақида видео пайдо бўлди.
Бу маълумотлар сохта, дея маълум қилди Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Stopfake порталига.
“Видеода 8 сентябр куни Қостанайда бўлиб ўтган режалаштирилган дала машғулотларига Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миллий гвардияси автомашиналари колоннаси кетаётганини кўриш мумкин”.