Олжас Бектенов ва Абдулла Арипов Актау халқаро денгиз савдо портига ташриф буюриб порт инфратузилмасини кўздан кечиришди.
Учрашувда Актау ва Курик портлари орқали ташиладиган ўзбек юклари ҳажми 2025 йилда 60% дан ортиққа ошгани қайд этилди. Қозоғистон ушбу портлар орқали Ўзбекистон экспорт юкларининг транзитини янада кенгайтиришга тайёр эканини билдирди.
Бош вазирлар "Қозоғистон темир йўли"га "Ўзбекистон темир йўллари" билан ҳамкорликда юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича аниқ режа ишлаб чиқишни топширишди.