Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Қозоғистон Украинадан Қора денгиздаги кемаларига ҳужум қилмасликни сўради

Қозоғистон Украинадан Қора денгиздаги кемаларига ҳужум қилмасликни сўради

Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу Украинадан Қора денгизда ҳаракатланаётган Қозоғистон кемаларига ҳужум қилмасликни талаб қилганини маълум қилди.

Нуртлеу БМТ Бош Ассамблеяси сессияси доирасида Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига билан учрашиб, бу масалани муҳокама қилган.

Бу Украина томонидан Каспий қувур консорциуми объектларига берилаётган зарбалар фонида юз берди. Қозоғистон бундай ҳужумларни ўз манфаатларига тажовуз деб баҳолаган, Украина эса Қозоғистоннинг огоҳлантиришларини инобатга олганини билдирган.

Каспий қувур консорциуми Қозоғистон нефтини Қора денгиз орқали жаҳон бозорига етказиб беришдаги асосий йўналишлардан бири ҳисобланади.

Киритилди: Бугун 13:45. Ўқилди: 411 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!