Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қозоғистон терма жамоаси 2025 йилда Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи

Қозоғистон терма жамоаси 2025 йилда Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи

2025 йилда Қозоғистон терма жамоаси Ўзбекистон миллий жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон футбол федерацияси президенти маслаҳатчиси Нурсултан Қурман YouTube'даги "Sport Pulse" каналига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ушбу учрашув куз фаслида мамлакатнинг жанубий шаҳарларидан бири — Шимкент ёки Туркистонда бўлиб ўтиши мумкин.

«Ҳозирда музокаралар олиб борилмоқда. Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашуви шу кузда бўлиб ўтиши мумкин. Биз Шимкент ёки Туркистонни эҳтимолий стадионлар сифатида кўриб чиқяпмиз. Бу йил якунларини сарҳисоб қилишга ўхшаш ўйин бўлади», — деб таъкидлади Қурман.

Киритилди: 15:27 19.04.2025. Ўқилди: 941 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!