Қозоғистон темир йўллари 14 декабрдан бошлаб “Олмаота-Тошкент” йўналишида кундалик поезд қатновини йўлга қўяди.
Ушбу йўналишда қулайлиги юқори бўлган “Talgo” поездларидан фойдаланилади. Поездлар кунига 400 дан ортиқ йўловчи ташийди.
Кундалик қатновни жорий этиш Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш, туризмни ривожлантириш ва икки мамлакат ўртасидаги маданий ва бизнес алоқаларини мустаҳкамлаш учун мўлжалланган, - дейилади хабарда.