Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"

Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"

Қозоғистон Президенти футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштиришга чақирди.

"Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бугунги кунда 4 та Қозоғистон футбол клуби таниқли тадбиркорлар томонидан бошқарилмоқда. Бу учун уларга миннатдорчилик билдираман.

Лекин футболни тижоратлаштиришни давом эттириш керак. Жаҳон амалиёти кўрсатадики, бусиз Қозоғистонда футбол ривожланмайди.

Профессионал спортни бизнес саноати сифатида ҳам кўриш керак, бу соҳа яхши даромад келтиради", – деди Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев.

2024 йил март ойида президент қозоғистонлик тадбиркорларни "клуб футболига бизнес сифатида қарашга" чақирган эди.

«Клублар фақат вилоят бюджетларига таяниб яшамаслиги керак, дунёда бўлгани каби ўзлари даромад топишни ўрганишлари лозим.

Шунинг учун тадбиркорларни клуб футболига бизнес сифатида қарашга чақираман. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, хусусийлаштиришсиз бу иш юришмайди.

Агар клублар хусусий бўлса, улар чет эл спортчиларини таклиф қилиш ҳуқуқига эга бўлади", – деган эди Тоқаев.

Жорий йилнинг март ойида Қозоғистонда 461 та субъект рақобатбардош муҳитга ўтказиш учун танлаб олинди, бу рўйхатдагиларнинг еттитаси футбол клуби.

Киритилди: 09:31 09.09.2025. Ўқилди: 664 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!