Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 19 июнь куни расмий ташриф билан Эронга борди. Бу ҳақда “ИРНА” агентлиги хабар бермоқда.
Ташриф дастурига кўра, Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан яккама-якка учрашув, делегацияларнинг кенгайтирилган таркибдаги музокараси ўтказилиши режаланган.
Шунингдек, ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган.
Бу Қозоғистон етакчисининг 2019 йил Президент этиб сайлангандан кейинги Эронга илк ташрифи.