Бугун 29 май, 2022 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистон оммавий "свет" ўчишида Ўзбекистон ва Қирғизистонни айбдор қилиб кўрсатди

Қозоғистон оммавий "свет" ўчишида Ўзбекистон ва Қирғизистонни айбдор қилиб кўрсатди

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг айрим вилоятларида электр энергиясидаги узилишлар Қозоғистон электр тармоқларида рўй берган йирик авария билан боғлиқ, дея хабар беради Ўзбекистон Энергетика вазирлиги.

«Қозоғистон электр тармоғидаги йирик авария натижасида Олмаота, Чимкент, Туркистон вилоятлари ва унга туташ ҳудудларни электр таъминотида узилишлар юзага келди», — дейилади хабарда.

Бу Қозоғистондан келаётган 530 та электр узатиш линияларида кучланишнинг кескин ўзгаришига олиб келди, Тошкент ва Сирдарё иссиқлик электр станцияларида авариядан ҳимоя воситалари ишлаган, шу сабабли улар ўчиб қолган.

Ўз навбатида Қозоғистонда электр таъминотидаги фавқулодда узилиш Ўзбекистон ва Қирғизистон энергетикларининг айби билан содир бўлганини маълум қилган. “Марказий Осиё (Ўзбекистон, Қирғизистон) энергетика тизимида юзага келган жиддий фавқулодда номутаносиблик туфайли 500 кВ «Қозоғистоннинг Шимолий-Шарқий-Жанубий» электр энергияси транзитида қувват кескин кўтарилди, дея хабар беради Қозоғистон электр тармоқларини бошқариш компанияси.

Бу эса Қозоғистон жанубида «фавқулодда транзитни ажратиш» ва электр энергиясининг узилишига олиб келди. Тизим оператори аварияни бартараф этиш чораларини кўради.

Қирғизистон Энергетика вазирлиги авария қўшни давлатларда содир бўлганини маълум қилди.

Киритилди: 14:52 25.01.2022. Ўқилди: 16384 марта. Фикрлар сони: 24 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!