Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қозоғистон коронавирусга қарши биринчи вакцинани олди

Қозоғистон коронавирусга қарши биринчи вакцинани олди

Қозоғистон миллий аграр университетининг Халқаро вакцинация маркази (Олма-ота, Қозоғистон) Aвстралиянинг коронавирусга қарши CОVAХ-19 деб номланган биринчи вакцинасини олди. "Хабар-24" янгиликлар порталига кўра, вакцинани марказ директори Қайсар Табинов қабул қилиб олган.

Манбага кўра, COVAX-19 вакцинаси Aвстралияда ишлаб чиқарилган ва ҳали ҳам клиник синовларнинг биринчи босқичида.

ТAСС ахборот агентлигининг қайд этишича, 30 июль куни Қозоғистон маҳаллий мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган вакцинанинг клиник олди синовлари муваффақиятли якунлангани ҳақида хабар берган. Клиник синовлар сентябрь ойида бошланиши керак эди.

Жонс Хопкинс университетининг сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда 90 367 та коронавирус ҳолати қайд этилган. 793 киши вафот этган.

Киритилди: 19:41 01.08.2020. Ўқилди: 7828 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!