Қозоғистон 2027 йилда Конференциялар лигаси ёки УЕФА Суперкубоги финалини қабул қилишга расман тайёрлигини билдирди, деб ёзади Metaratings.
Қозоғистон футбол федерацияси президенти Марат Омаров тегишли ариза аллақачон УЕФАга юборилганини айтди. Тахминларга кўра, ўйин Остона ёки Олмаотада бўлиб ўтиши мумкин.
Шунингдек, Омаров Қозоғистон УEФА Конгресси, шунингдек, 21 ёшгача ва 19 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатларини ташкил этишга тайёрлигини қўшимча қилди.