Қозоғистон қозоқ имо-ишора тили ва қозоқ дактил алифбосини расман тан олмоқчи.
“Республика ҳозирда Швеция ва имо-ишора тили расмий мақомга эга бўлган бошқа мамлакатлар тажрибасини ўрганмоқда”, - деди мамлакат бош вазири ўринбосари Ермек Кошербаев.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда эшитиш нуқсони бўлган мактаб ўқувчилари учун 25 та дарслик ишлаб чиқилган бўлиб, 2030 йилгача яна 30 га яқин дарсликлар чиқарилади.