Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистон ҳижоб ва ниқоб кийишни ҳам тақиқлаши мумкин

Қозоғистон ҳижоб ва ниқоб кийишни ҳам тақиқлаши мумкин

Қозоғистон парламенти депутати Эрмурат Бапи бир неча ой ичида жамоат жойларида анъанавий ислом кийимларини, биринчи навбатда, фақат кўзни очиқ қолдирадиган ниқаб кийишни тақиқлаш масаласини кўриб чиқиш кераклигини айтди.

Охирги йилларда Қозоғистон расмийлари бу кийимни қозоқ урф-одатларига ёт, ислом динининг бузғунчи оқимлари билан боғлаб, унга қарши чиқди, деб ёзади Orda.kz. Айни пайтда улар қандай кийимни тақиқлашни хоҳлашлари ҳозирча аниқ эмас, чунки ҳижоб, бутун юзни очиқ қолдирадиган рўмол ва ниқоб ёки бурқа ўртасида катта фарқ бор.

Тақиқлаш эҳтимоли мунозараларга сабаб бўлган ва давом этмоқда. Жамиятга ўз қадриятларини сингдирувчи бузғунчи ва экстремистик оқимларга қарши чора кўриш зарур, дейди тарафдорлар. Мухолифлар диний урф-одатларни тақиқлаш жуда эҳтиёткорлик билан жорий этилиши кераклигини таъкидламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон расмийлари яқинда бундай кийимни мамлакат анъаналари ва маданиятига мос келмаслигини эътироф этиб, тақиқлаган эди. Дербент ва Махачқалъадаги терактлардан сўнг Доғистон муфтияти ниқаб кийишни тақиқлади.

Киритилди: 16:53 07.07.2024. Ўқилди: 781 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!