Қозоғистон ҳарбий хизматчилари “Тарлан-2025” қўшма ўқув машғулотларини ўтказиш учун Озарбайжонга етиб келди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.
Озарбайжон ҳарбийлари меҳмонлар учун тантанали зиёфат уюштирдилар. Машқлар давомида дронларни бошқариш кўникмаларини машқ қилиш, тажриба алмашиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал Озарбайжон ҳарбийлари Туркияда ўтказилган “Анадолу бургути – 2025” машғулотларида иштирок этган эди.