Қозоғистон президентининг 2025 йил 17 ноябрдаги фармонига кўра, мамлакат Европада оддий қуроллар тўғрисидаги шартномани (CFE) амал қилишини тўхтатди.
Фармонга мувофиқ, қарор кучга кирган кундан бошлаб ижро этилади. CFE 1990 йилда НАТО ва Шарқ блоки давлатлари томонидан имзоланган бўлиб, Европа минтақасида оддий қуролларни назорат қилиш мақсадини кўзлаган эди.
Қозоғистоннинг бу қадамини Хавфсизлик ва халқаро муносабатларда стратегик ўзгариш сифатида баҳолашмоқда.