Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов президентнинг Украина атрофидаги вазият билан боғлиқ муҳим ҳарбий ва фуқаролик объектларини зудлик билан хавфсизлик чораларини кўриш бўйича топшириқларини бажариш бўйича тезкор йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар бермоқда.
Йиғилишда мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар, ташқи ишлар, соғлиқни сақлаш, транспорт, энергетика, саноат ва қурилиш, миллий иқтисодиёт, молия вазирликлари раҳбарлари иштирок этди.
Мудофаа вазири Руслан Яхшилиқов стратегик ва инфратузилма объектларини қўриқлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Бектенов давлат органлари фаолиятини кучайтириш бўйича барчанинг олдига қатор вазифаларни қўйди.
Барқарорлик ва жамоат тартибини сақлаш, транспорт коммуникациялари хавфсизлиги, ҳаётни таъминлаш объектлари фаолияти ва бошқаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ваколатли тузилмалар раҳбариятига Президент топшириқлари ижроси устидан алоҳида назоратни таъминлаш, вазият ўзгариши тўғрисида зудлик билан ҳисобот бериш топширилди.
Аввалроқ Қозоғистон президенти матбуот котиби Берик Уали давлат раҳбари Қосим-Жомарт Токаев бош вазир, президент маъмурияти раҳбари, барча ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ва ҳокимларга шошилинч чоралар кўришни топширганини маълум қилганди. Украина атрофида вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан асосий ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини таъминлаш чоралари.
Россия президенти Владимир Путин 21 ноябрь кунги мурожаатида Украина армияси Россия ҳудудига ҳужум қилиш учун Ғарбнинг узоқ масофали ATACMS ва Storm Shadow ракеталаридан фойдаланганига жавобан Россия "Орешник" экспериментал баллистик ракета тизимини синовдан ўтказганини ва Днепрга ҳужум бошлаганини айтди.