Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Қовун сайли – 2025: Хивада 1 миллион меҳмонни бирлаштирган байрам"

"Қовун сайли – 2025: Хивада 1 миллион меҳмонни бирлаштирган байрам"

“Қовун сайли – 2025” Хоразмнинг маданий, гастрономик ва сайёҳлик салоҳиятини яна бир бор ёрқин намойиш этди. Уч кун давомида Хива шаҳри қовун ифорига тўлди, минглаб маҳаллий ва хорижий меҳмонлар турли хил навдаги қовунлардан баҳраманд бўлди, халқона ўйинлар ва фольклор чиқишлардан завқ олди.

Фестиваль доирасида 22 та тематик стенд фаолият кўрсатди, қовунчилик соҳасидаги энг яхши маҳсулотлар ва технологиялар тақдим этилди. Танлов ғолиблари диплом ва махсус совғалар билан тақдирланди.

Бу йилги байрам нафақат қовуннинг мазасини, балки Хоразм меҳмондўстлигини, миллий анъаналарини ва ижодий салоҳиятини янада кенг тарғиб қилди.

Киритилди: 10:57 12.08.2025. Ўқилди: 1215 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!