Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қорақалпоғистонлик аёлнинг уйи ёниб, яшаб бўлмас аҳволга келгани маълум бўлди

Қорақалпоғистонлик аёлнинг уйи ёниб, яшаб бўлмас аҳволга келгани маълум бўлди

Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси “Саҳоват ва кўмак” шиори остида Нукус шаҳрида жойлашган маҳаллаларда ўрганиш ишларини олиб борди. Натижада ҳарбий хизматчилар “Бес тўбе” МФЙда яшовчи фуқаро Тулепова Улзаданинг хонадони март ойида иситиш печидаги носозлик сабабли ёниб, яшаб бўлмас аҳволга келиб қолганининг гувоҳи бўлди.

Ҳарбий хизматчилар тегишли ташкилотларга қўнғироқ қилиб, уйни ҳашар йўли билан таъмирлаш ишларини бошлаб юборди. Ёнғин сабаб У.Тулепованинг хонадони электр энергиясидан ҳам ажраб қолган экан, ҳарбий хизматчиларнинг ташаббуси билан бу масала ҳам ҳал этилиб, уйга электр энергиясини олиб келинди. Фуқаро Тулепова ва фарзандларининг ёнғин вақтида ёниб кетган шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари мутасадди ташкилотлар ёрдамида тиклаб берилди.

Рамазон ҳайити арафасида ушбу хонадонга озиқ-овқат, кийим-кечак маҳсулотлари, болажонлар учун эса ўйинчоқлар тақдим этилди. Ҳарбий хизматчи ва ходимларимиз томонидан эзгу ишлар давом этмоқда.

Киритилди: 16:39 23.05.2020. Ўқилди: 2402 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!