Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Қорақалпоғистондаги наркологик беморларга яратилган шароитлар амалда яхшиланмади – Омбудсман

Қорақалпоғистондаги наркологик беморларга яратилган шароитлар амалда яхшиланмади – Омбудсман

Маълумки, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга, жумладан мажбурий даволаш тиббиёт муассасалари, «Саховат» ва «Мурувват» уйларига ҳам мунтазам равишда мониторинг ташрифлари амалга оширилади. Ушбу ташрифлар жараёнида аниқланган камчиликлар Омбудсман тавсиясига кўра муассасалар раҳбарияти томонидан дарҳол бартараф этилади. Баъзи ҳолларда эса тегишли давлат ташкилотларига Омбудсман томонидан тақдимномалар киритилиб, камчиликларни тузатиш юзасидан чоралар кўрилганлиги ҳақида тушунтириш хатлари олинади. Аҳамиятлиси шундаки, ушбу хатларда келтирилган важлар, албатта, жойига чиқиб қайта ўрганилади.

Қорақалпоғистондаги наркологик беморларга яратилган шароитлар амалда яхшиланмади – Омбудсман

Қорақалпоғистондаги наркологик беморларга яратилган шароитлар амалда яхшиланмади – Омбудсман

Қорақалпоғистондаги наркологик беморларга яратилган шароитлар амалда яхшиланмади – Омбудсман

Қорақалпоғистондаги наркологик беморларга яратилган шароитлар амалда яхшиланмади – Омбудсман

Қорақалпоғистондаги наркологик беморларга яратилган шароитлар амалда яхшиланмади – Омбудсман

Қорақалпоғистондаги наркологик беморларга яратилган шароитлар амалда яхшиланмади – Омбудсман

Қорақалпоғистондаги наркологик беморларга яратилган шароитлар амалда яхшиланмади – Омбудсман

Қорақалпоғистондаги наркологик беморларга яратилган шароитлар амалда яхшиланмади – Омбудсман

Қорақалпоғистондаги наркологик беморларга яратилган шароитлар амалда яхшиланмади – ОмбудсманҚорақалпоғистондаги наркологик беморларга яратилган шароитлар амалда яхшиланмади – Омбудсман

Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили томонидан Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тахиатош тумани филиалида ўтказилган мониторинг ташрифларида у ерда сақланаётган беморларга яратилган шароитлар белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланган эди.

Ушбу ҳолатларни бартараф этиш юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига 2 маротаба Омбудсман тақдимномаси киритилган.

Вазирликнинг жавоб хатига кўра, 2018–2020 йиллар мобайнида ушбу муассасани таъмирлаш учун жами 1,6 млрд.сўмдан ортиқ маблағ ҳисобига таъмирлаш ишлари олиб борилган. Беморлар учун эса 725,2 млн.сўмдан ортиқ маблағга керакли қаттиқ ва юмшоқ инвентарлар харид қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, ушбу муассасани реконструкция қилиш ишлари учун 10,0 млрд.сўм маблағ ажратиш белгиланган.

Мазкур жавоб хатида Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани филиалини бошқа бинога кўчирилиши бўйича чоралар амалга оширилаётганлиги қайд этилган.

2023 йил охирида Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили ушбу муассасага қайта мониторинг ташрифини амалга оширди. Ташрифда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси ва Қорақалпоғистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ва вакиллари иштирок этди. Ташриф давомида тиббиёт марказида беморларга яратилган шароитлар бартараф этилмагани маълум бўлди. Хусусан, ўрганиш куни 75 нафар шахсга мўлжалланган муассасада 157 нафар бемор даволанаётгани аниқланган.

Шунингдек, муассаса биноси тўлиқ капитал таъмирталаб ҳолда бўлиб, ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилмаганлиги ва беморларни очиқ ҳавода сайр қилиш майдони ҳам талаб даражасида эмаслиги, филиалнинг барча қаватларидаги ювиниш хоналарида иссиқ сув мавжуд эмаслиги, даволаниш хоналарида кроватлар зич жойлаштирилганлиги ва асбоб-ускуналарнинг яроқсиз ҳолатда эканлиги, ҳаттоки, овқатланиш хонаси ташкил этилмагани, махсус идишларнинг йўқлиги сабабли беморларнинг овқатланиши учун ўзлари томонидан олиб келинган идишлардан фойдаланаётганлиги маълум бўлди.

Қорақалпоғистондаги наркологик беморларга яратилган шароитлар амалда яхшиланмади – Омбудсман