Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумлари билан бошланган урушни бемаънилик деб атади.
Эрдўғон бу баёнотни Жаҳон иқтисодий форумида Туркиянинг мамлакат стратегияси бўйича нутқида айтди.
Унинг таъкидлашича, сўнгги бир ой ичида бу "бемаъни уруш" минтақани жиддий равишда ларзага келтирди ва унинг нархини нафақат можаро томонлари, балки бутун инсоният тўламоқда.
Эрдўғоннинг таъкидлашича, келишувларга дипломатия ва мулоқот орқали эришиш мумкин бўлса-да, урушни давом эттириш бутун дунёга зарар келтиради.
"Агар можаролар тўхтатилмаса, катта нарх тўланиши керак бўлади", деди у.
Эрдоған шунингдек, сўнгги йилларда глобал иқтисодиёт пандемия таъсири, тикланиш жараёнлари, яшил ва рақамли трансформация, савдо кескинлигининг ортиши ва геосиёсий омиллар таъсирида шаклланганини таъкидлади.