Исроил Мудофаа Кучлари Эрондан янги ракета учирилгани ҳақида хабар берди ва нишонларни ушламоқда.
Бу ҳақда Исроил армияси баёнотида эълон қилди.
"Исроил армияси Эрондан Исроилга қараб ракета учирилганини аниқлади. Мудофаа тизимлари таҳдидларни ушлаш устида ишламоқда", дейилади баёнотда.
Аҳолига хавфсиз ҳудудларга кўчиб ўтиш ва кейинги хабарнома берилгунга қадар у ерда қолиш тавсия этилади.